«Яшил макон» акцияси давом этмоқда

04.12.2023 14:12:32

     Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш - халқимизга хос бўлган қадрият ва анъаналаримиздан бири. Кўчат экиб, боғ яратиш - инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашда ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиб, экологик муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

     Дарахтлар биз нафас орқали чиқараётган зарарли карбонат ангидрид моддасини нафас олишимиз учун зарур бўлган кислородга айлантириб беради ва ҳавони тозалайди.
     Юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган бу лойиҳани «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам амалга оширишмоқда.
     Ана шундай ташаббусларнинг бири Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Султан Камалов ва партия фаоллари тарафидан депутат сайланган ҳудуддаги кўчаларда, кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган ерларга мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишди.


     Бу лойиҳа халқимизни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил майдонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда она заминга бўлган эътиборини оширади. Атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўлида қилинган ҳар қандай иш, энг аввало, халқ манфаати йўлида қилинган савобли эзгу амалдир.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+