Ёпилган бозорча қайта очилди

03.02.2024 20:02:05

#Муаммо_билан_юзма_юз

ЁПИЛГАН ТАЛАБАЛАР БОЗОРЧАСИ
“Адолат” партияси ташаббуси билан қайта очилди


   Ижтимоий тармоқларда билдирилган “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги деҳқон бозори билан боғлиқ фуқароларнинг эътироз ва мурожаатлари юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова топшириғига кўра ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо жойига чиқиб ўрганилди.


   Дастлаб, партия Марказий аппарати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Л. Ҳикматова иштирокидаги ишчи гуруҳ деҳқон бозорига бориб, у ерда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган дўкон эгалари, талабалар ва ҳудуд аҳолисининг ушбу масала юзасидан эътироз ва фикрларини эшитдилар.


   Шунингдек, жараёнга ушбу ҳудудга масъул бўлган Олмазор туман 2-сектор раҳбарияти ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими раҳбари Ф.Хаджаева ва бошқа мутасаддилар жалб этилиб, бозор маъмурияти билан суҳбатлашилди. Натижада бозор ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, тадбиркорлар ва аҳоли фойдаланиши учун очилди.


   Шунингдек, жараёнда партия фаоллари томонидан тадбиркорлар ва масъулларга бу каби муаммолар қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+