«Ёш адолатчилар»-ҳуқуқ билимдони

27.05.2024 13:05:37

Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири. Айни шу мақсадда партиянинг Жалақудуқ туман кенгаши фаоллари таълим муассасаларида турли тадбир ва ўқувлар ташкил этмоқда. Конституциямиз қабул қилинган кун олдидан анъанавий равишда ўтказилаётган кўрик танловда Жалақудуқлик «Ёш адолатчилар» фаол иштирок этаётгани ҳам бунинг ифодаси.
Андижон вилояти ИИБ томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида ҳам сафдошларимиз фаол иштирок этиб, ўзларининг билимдонликларини кўрсатдилар. Берилган саволларга тезкорлик билан жавоб берган «Ёш адолатчилар» тадбир ташкилотчилари томонидан эътироф этилди.
Моҳинур Маматхўжаева, «Ёш адолатчи»:
-Бугунги тадбир биз учун яна бир синов бўлди. Тайёргарлик сабаб Конституциямизга киритилган ўзгартиришларни қайта ўқиб чиқдим. Мақсадим-ҳуқуқшунос бўлиш. Олаётган билимларим келгусида ўз самарасини беришига ишонаман.

 

«Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+