Ёш спортчиларнинг юксак натижаси

11.12.2023 14:12:53

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" шиори остида барча жойларда тадбирлар ўтказилмоқда. Байрам олди спорт мусобақалари, турли маънавий маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт Вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг Ашихара–каратэ йўналишида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида "Адолат" СДП фаоли, спорт мураббийси Элмурод Рўзиев бошчилигида Марғилон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар мактабидан ҳам бир гуруҳ ёшлар иштирок этдилар.

Унда 10-11 ёшли 35 кг вазн тоифасидаги ёшлар ўртасида Зарнигор Толипова, 12-13 ёшли 50 кг вазн тоифасида эса Муштарийбону Хабибуллаева, 16-17 ёшли 55 кг вазн тоифасидаги ёшлар ўртасидаги муросасиз баҳсларда Бекзод Рўзиматов биринчиликни қўлга киритди ва ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+