Ёшлар «Адолат» СДП ташаббуси билан бирлашди

26.06.2024 18:06:56

Бугун «Тошкент ИЭС» АЖда 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, вилоят кенгаш ходимлари, корхона ишчилари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Гулнора Аҳмедова очиб бериб, ёшларни Янги Ўзбекистонни қуришдаги муҳим роли ҳақида сўзлади.

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамиятини қайд этди. Шундай тадбирлар ёшлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасидаги спорт беллашувлари жуда қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мусобақалар турли йўналишларда ташкил этилди, жумладан, юз метрлик масофага югуриш, арқон тортиш каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Корхона йигит ва қизлари ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари ва маҳоратларини намойиш қилдилар.

Мусобақалар натижаларига кўра ғолиблар аниқланди ва тадбирнинг якунлов қисмида улар партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган бу тадбир партиянинг ёшларга бўлган алоҳида эътиборини яна бир бор намоён этди. Ёшлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, спортга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш партиянинг асосий мақсадларидан бири эканини кўрсатди.

"Адолат" СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+