Ёшлар бандлиги – ёрқин келажак гарови

15.07.2021 08:07:31

“ECOLINE ROOT” масъулияти чекланган жамияти Хўжайли туманидаги энг ёш тадбиркорлик субъектларидан бири.

100га яқин ишчилар бандлигини таъминлаётган ушбу корхона хизматчиларининг 30 дан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Энг асосийси ушбу жамоага партиямизнинг умидли ёш депутатларидан бири Халқ депутаталари Хўжайли тумани Кенгаши депутати Низамаддинов Мансур Базарбаевич раҳбарлик қилмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва мавқеи тобора ошиб бормоқда.

Президентимиз томонидан яқин 5 йилликда қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аксарияти асосан, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Ёшларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам давлатимиз сиёсатининг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, бугунги кун ёшлари учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг ҳалол меҳнат қилиб даромад топиши учун кўпгина қулай имкониятлар яратилган.

Мана шундай имконият ва имтиёзлар туфайли, ўз билим ва тажрибасини тенгдошлари бандлигини таъминлашга, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга сафарбар қилаётган тадбиркор ёшлар сафи кенгаймоқда.

Биз юқорида номини тилга олган ёш депутат ва тадбиркор М.Низаматдинов ҳам ҳам мазкур ёшлар қаторида ўз фаолиятининг жонкуяри сифатида бир неча йиллардан буён тадбиркорлик соҳасида меҳнат килиб келмоқда.

У раҳбарлик қилаётган “ECOLINE ROOT” масъулияти чекланган жамияти 2016 йилда ёш тадбиркоримиз лойиҳаси асосида Хитой Халқ Республикаси инвесторлари билан хамкорликда ташкил этилган бўлиб, корхона кўпгина касалликларга даво бўлган маҳаллий ўсимлик ҳисобланган қизил мия экстрактини қайта ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда ёш тадбиркоримиз томонидан тумандаги 30 ортиқ ёшларни иш билан таъминлаган ва уларнинг барчаси Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзолари ҳисобланади.

Корхона ташкил этилган даслабки йилларда 20 нафар ишчи билан йиллик даромади 40 минг доллар атрофида бўлган бўлса, ҳозирги кунда мазкур корхонанинг йиллик доромади 1 млн 300 минг доллар бўлиб, иш ўринлари сони 70дан ошди.

Корхона тўлиқ Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиб бу ерда меҳнат қилаётган ишчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилган.

Тадбиркоримиз ўз иш фаолиятининг устаси бўлиб бу борада касбий маҳоратини бошқаларга ҳам улашган ҳолда, бўлғуси ёш тадбиркорлар учун бир қанча семинар-тренинглар ҳам ўтказиб ёшларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб келмоқда.

2021 йил тадбиркоримиз учун омадли йил бўлиб ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муносиб қатнашиб «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Партиямиз фаоли, ёш тадбиркор ва депутат М.Низамаддиновнинг келгуси фаолиятида ҳам зафарлар тилаб қоламиз.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+