Ёшлар эртанги кун эгалари

03.07.2024 10:07:10

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиб бериш борасида жадал ислоҳотлар олиб борилиб, мутасаддиларга кўплаб топшириқлар берилмоқда. Давлатимизни ривожлантиришдаги асосий масъулият албатта ёшларимиз қаратилган. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам бежизга 2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили" деб эълон қилингани йўқ албатта. Ёшларни ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб – қувватлашимиз лозим. Ўтган йил ҳисобидан қанчадан қанча ёшларимизга ижтимоий кўмак берилди. Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, уларга 200 дан ортиқ имтиёзлар берилгани қайд этилди.Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган талабаларимизга Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таълим кредитлари ажратилган эди. Шунингдек эҳтиёжманд оила фарзандларининг шартнома тўловлари тўлаб берилиши юзасидан ҳам топшириқлар берилиб, бу борада муҳим вазифалар белгилаб берилди. Қонун қабул қилингандан то ҳозирги кунгача таълим кредитидан фойдаланган ёшлар сони 151 мингни ташкил этса, шартнома тўловлари тўлаб берилган ёшларимиз сони 110 мингтани ташкил этмоқда . Мамлакатимизда 30- июнь "Ёшлар куни" деб эълон қилинган. Шу муносабат билан 28 июнь куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди . Йиғилиш давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг қўлга киритган ютуқлари ҳақида маълумотлар берилди . Бу йил ҳисобидан 14 мингдан зиёд ёшлар мактабни битирган. Давлатимиз раҳбари таълим сифатини яхшилаш ҳамда ёшларимизнинг таълим олишлари учун яхши шарт – шароит яратиб бериш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Мактаб, коллеж, олий ўқув юртларининг стадионлари, спорт зали, бассейн ва кутубхоналари маҳалла ёшлари учун доим очиқ бўлиши белгиланди. Шунингдек, ёз мавсумида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ва кино кунлари ўтказилиш айтилди.Шунингдек ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган хотин – қизларимизни таълим олишлари ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишлари учун ҳам ёрдам берилиши юзасидан топшириқлар берилди . Оғир шароитга тушиб қолган хотин-қизлар учун барча ҳудудларда 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, «оёққа туриб олгунга қадар», ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.Шунингдек Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизлар хонадонида касаначилик ёки масофавий иш билан таъминланади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ҳамда уларни қўллаб – қувватлаш юзасидан ҳам топшириқлар бериб ўтди . Ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлиги тизимига ўтказилади. Лойиҳанинг тайёр бизнесга айланиб, даромад келтиришгача барча жараёнда кўмаклашилади. 14 та туман танлаб олиниб, "тўртинчи саноат" касбларига ўқитиш маркази очилади.Шунингдек 1 августдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган ёшларга ИТ-парк резиденти мақоми берилади. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади. ИТ-парк томонидан уларга тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун "ижтимоий карта" берилади.Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида яна кўплаб таклиф ва лойиҳалар билан танишди ва фармон лойиҳасига киритиш топширилди.

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+