Ёшлар ҳар жабҳада фаол

12.10.2020 21:10:13

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё  вилоят Кенгашига 38 минг нафар аъзолар уюшган бўлса, уларнинг қарийб 50 фоизини ёшлар ташкил этади. Улар партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бекаму-кўст адо этишда барча жабҳада фидойилик намуналарини кўрсатмоқдалар. “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари томонидан уюштирилаётган ҳисобот-сайлов конференцияларида ҳам ўз ташаббусларини илгари суришаётир. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят, шаҳар  ва  туман Кенгашлари томонидан ҳудудлардаги “Ёш адолатчилар” қаноти  Кенгашларининг конференциялари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қарши тиббиёт техникумида Қарши шаҳар Кенгашининг “Ёш адолатчилар”  қанотининг ҳисобот-сайлов конференцияси кўтаринкилик асосида уюштирилди. Унда  партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари,  шаҳар Ёш адолатчи”лар  қаноти  вакиллари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  қатнашди.  Конференцияда  шаҳар “Ёш адолатчилар” қанотининг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари муҳокама қилинди. Ёшларни қизиқтираётган ҳозирги кундаги энг долзарб масалалар ва муаммолар, уларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

-Мамлакатимизда биз ёшлар илм ўрганиб, касб-ҳунар эгаси бўлишимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган,- деди тадбирда  партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Мадина Аллабердиева. -Айниқса, муҳтарам Президентимиз биз ёшларга жуда катта ғамхўрлик қилаяптилар. Биз ҳам шунга жавобан мамлакатимиз истиқболини яратишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Дарвоқе, анжуманда “Ёш адолатчилар” қаноти жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланиб, “Ёш адолатчилар” қанотининг республика Конференциясига делегатлар сайланди. Шу куни ёшлар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, фаоллар иштирокида муҳокама қилинди.

Худди шундай Конференция “Ёш адолатчилар” қанотининг Қарши, Миришкор, Муборак, Косон  туманлари томонидан ҳам юқори савияда ташкил этилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларга фаол ёндашувларини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, улар билан ишлаш масалаларига эътибор қаратилди.

                                                                     Акмал  ҲАЙИТОВ,

                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+