Ёшлар ҳисобига сафларимиз кенгаймоқда

14.09.2022 10:09:19

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши партия патронажига Қарши туманидаги Гулистон маҳалласи ёшлари номидан ариза келиб тушди. Ушбу мурожаатга асосан партия вилоят Кенгаши фаоллари маҳалла тадбиргоҳида фуқаролар билан учрашиб , «Бошланғич партия ташкилоти фаолиятининг ташкилий, ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш – «Адолат»СДП фаолиятида муҳим омил» мавзусида тадбир ташкил этишди.

Унда сўзга чиққан маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, «Ёш адолатчилар қаноти» аъзолари ва бошқалар сиёсий кучнинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор йўналишлар хусусида фикр мулоҳаза юритдилар.

- Партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш мақсадида ўтган йиллар мобайнида «Адолат»СДП ташаббусига кўра ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишларимиз кўлами анча кенгайди,- деди тадбирда партия фаоли, тумандаги 26- умумтаълим мактаби директори Баҳоргул Намозова. - Жумладан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш масъуллари билан ҳамкорликда жойларда соҳа мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тадбирлар ташкил этилди. Шунингдек, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда таълимга оид қонунлар лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этяпмиз. Шу туфайли ҳам кун сайин сафларимиз фидоий,жонкуяр аъзолар ҳисобига кенгайиб бормоқда. Ҳозиргача вилоят партия Кенгаши сафларида 45 минг нафардан ортиқ аъзолар уюшган бўлса, шунча хайрихоҳларимиз ҳам бор.

Тадбирда «Адолат» СДП мақсад ва вазифаларини чуқур тарғиб қилувчи бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ва таклиф этилаётган ғояларни кенг аҳоли қатламига етказиш, БПТлар фаолиятини яхшилаш, улар сонини кўпайтириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги эътироф этилди.

Шу куни партия фаоллари 26- мактаб тадбиргоҳида ҳам ўқитувчи ва ёшлар билан мулоқотга киришдилар. Тадбирдан сўнг бир йўла 30 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди. Ҳомийлар ёрдамида 10 нафар ёшлар ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилди. 5 нафар қизларга эса ўз уйида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун банклардан кредит олиб берилди.

Гулистон МФЙда партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилди ва фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+