Ёшлар  саломатлиги  - партия эътиборида

10.05.2021 16:05:22

Маълумки, янги туғилган 100 та чақалоқнинг 30-35 тасида ясси товонлик кузатиляпти. Бола улғайиши билан бу фоиз ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Хоразм вилоятидаги мактаб ёшидаги болаларнинг 50 % га яқинида ясси товонлик кузатиляпти.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан партиянинг “Ёшлар саломатлиги - партия эътиборида” лойиҳаси доирасида  умум ўрта таълим мактаблар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида  ўқувчилар ва  тарбияланувчилар орасида ясси тавонлик, сколиоз ҳамда стоматологик касалликларнинг  олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижаси тегишли сессиялар кун тартибига  киритилмоқда.

Хусусан, Янгиариқ туманидаги 29-сон умум ўрта таълим мактабида  ушбу ўрганиш натижаларнинг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  партия фаоллари, депутатлари, ота-оналар, ҳамкор ташкилотлар  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар томонидан мазкур лойиҳа ўзининг халқчиллиги ва ҳаётийлиги билан ҳамюртларимиз томонидан муносиб кутиб олинаётгани эътироф этилди  ва вилоят бўйлаб ўрганиш натижалари қайд этилди.

Жумладан, воҳада фаолият олиб бораётган 453 та умум ўрта таълим  мактабларида  мазкур касалликлар бўйича ўрганишлар олиб борилганда, 152 нафар ёшлар ва болаларда  сколиоз, 1927 нафарида ясси тавонлик касаллик  учраган.    Касалликка чалинган 1927 нафар ёшлар ва болаларнинг барчасида махсус пойабзал мавжуд эмаслиги аниқланган.

2067 нафар ота-оналарга касалликларни олдини олиш, уй шароитида даволаш, махсус пойабзаллар кийиш муҳим экани, агар касаллик кучайса турли салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида тавсиялар берилган. 

Таъкидланганидек, бу касаллик ўз вақтида аниқланиб керакли муолажалар қилинса уй шароитида, амбулатор равишда енгил даволанадиган касалликлар таркибига киради. Бу касалликни стационар шароитда ва махсус боғчаларда даволашга зарурият йўқ.

 

Шунингдек,  тадбир тумандаги 61-оилавий поликлиникада  ёшларни  тиббий кўрикдан ўтказиш билан  давом этди.

 

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+