Ёшлар тараққиётни белгиловчи куч

18.05.2022 10:05:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизириқ туман Кенгаши ҳамда “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши билан биргаликда тумандаги 41-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар тараққиётни белгиловчи куч” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва “Ёш адолатчилар” Қаноти Кенгашлари фаоллари, депутатлари мактаб ўқитувчи -педагоглари ва юқори синф ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирда маърузачилар давлатимиз раҳбарияти томонидан мамлакат ёшларининг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун яратиб бериладиган имкониятлар ва истеъдодларини намойиш этишда шарт-шароитларни таъминлаб берилаётганлиги ва бу барчанинг асосий вазифасига айланганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан биргаликда ёшларга таълим бериш ва бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, маҳаллаларда  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларимизни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик соҳасида уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кредитлар ажратиб бериш орқали бандлигини таъминлаш чоралари  кўрилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Содиқ Каримбердиев, Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати:

- Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор кундан кунга яхшиланаётгани ушбу юртнинг эртанги куни албатта буюклигидан даракдир. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун бешта муҳим ташаббус доирасида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг белгилаб берилиши ушбу соҳада қилиниши лозим бўлган бир қатор вазифалар мавжудлигидан далолат беради. Ҳозирги ёшларнинг замонавий технологияларга бўлган қизиқиши кундан-кун ортиб бормоқда. Давлат раҳбари томонидан мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди. IT-паркларнинг жойларда тўгаракларини очиш ва рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этиляпти. Бу эса ёшларимиз учун имкониятлар эшигини очади.

Шунингдек, тадбирда  мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда янги босқичдаги ислоҳотлар, кенг имтиёзлар яратилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

 Тадбир сўнггида иштирокчи ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

 

Рустам Умбаров,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Қизириқ туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+