Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларимизнинг ўрни

25.03.2022 09:03:23

«Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан “Ёшлар тарбиясида миллий қадриятларимизнинг ўрни” мавзусида Нукус давлат педагогика институти Элликқалъа тумани бўлими мажлислар залида педагогика факультети талабалари билан “Ёшлар парламенти” аъзоси Алишер Худайбергенов  иштирокида учрашув  ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг қизиқишлари ва ёшларининг ҳаётида мавжуд ижтимоий соҳадаги муаммолари тингланган ҳолда, амалий ўрганишлардан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар берилди.

Сўзга чиқувчилар бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмаганлигини ва илим олиб касб-ҳунар танлаш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида ёшларимиз мустақил ҳаётга қадам қўяр экан ўз ўринларини топиб кетишлари учун мулоҳазали теранг фикрлаши, ўз касбининг малакали мутахассислар бўлиши ва бунинг учун давлатимиз томонидан етарлича шарт-шароитлар яратилганлиги айтиб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз керакки, ёшларнинг маънавий дунёси юксалиб, ижтимоий фаоллиги ўсиб, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуси тобора кучайиб бормоқда. Шундай экан бугунги жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз маънавий ҳаётини янада мустаҳкамлаши, айниқса, ёш авлоднинг онгу тафаккурига миллийлик ва замонавий билимлар асосда йўл топа билиши зарур.

 

Темурбек МЎМИНОВ,

«Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+