Ёшлар учун берилган имконият

16.08.2022 16:08:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу анча йиллардан буён кутилган жуда ҳам муҳим қонун. Халқимиз кутаётган қонун, - деди Сенат раиси Танзила Норбоева. Дарҳақиқат, қонунда Давлат хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек иш билан таъминлаш тамойиллари белгиланган.

Халққа хизмат қилиш ҳар бир фидоий, ватанпарвар инсоннинг азалий орзуси...

Ушбу Қонун ҳужжати орқали хизмат қилиш учун эса асосий белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, беғараз ва холис бўлиш, ўз хизмат мавқейидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик каби мажбуриятларга эътибор билан фаолият юритиш лозимлиги ўрнатилмоқда.

Тан олиб айтиш керакки, муқаддам давлат бошқарувида бундай нормалар мавжуд бўлмаган ёки қонун билан тартибга солинмаган. Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ ошкора тизими жорий этилиши ҳам бежиз эмас. Бу иқтидорли ёшлар учун алоҳида имконият. Фақат билимли, содиқ ва ҳалол ишлаб, ватан, эл-юрт олдидаги бурчимизни унутмасак бас.

Насиба Мамадиярова,

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати,

Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+