Ёшлар – жамиятнинг етакчи кучи

13.04.2022 13:04:09

Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш йўлида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Йигит ва қизларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун давлат томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Бунга жавобан биз ҳам астойдил ўқиб- ўрганишимиз, халқ манфаатлари йўлида фидокорона меҳнат қилишимиз зарур.

Ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати беқиёс кучдир. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлигини таъминлайди. Шу боис, ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Яқинда Учқўрғон туманида "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган фестивалда ана шу ҳақда фикр юритилди.Тадбирда элимиз суйган эстрада юлдузлари Ёдгор Мирзажонов, Жалолиддин Аҳмадалиев ва бир қатор ёш истеъдод эгалари ўз санъатларини намойиш этдилар. Бу, иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Спортчи ёшларнинг чиқишлари, китобхонлик, ҳарбий техника кўргазмаси, “Беш ташаббус” доирасида марафон ташкил этилди.

Фестивалда “Адолат” СДП туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам фаол қатнашдилар. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

 

                                                                  Акбаржон МАНСУРОВ,

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+