Ёшларга ишонч - келажакга пойдевор

02.07.2021 19:07:26

Қадрли ва куч-ғайрати билагига сиғмай юрган, ватан манфаатлари йўлида жонини фидо қилишга тайёр турган тегдошларим!  Президентимиз ишонч билдириб, “Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида!” деган эътирофларига муносиб тарзда илм-фаннинг юксак чўққиларини забт этиб, жаҳон илм-фани асосини яратган бобокалонларимизнинг муносиб ворислари сифатида бугунги кунда рақамли иқтисодиётни мустаҳкамлаш, глобал тармоқда оламшумул кашфиётлар қилишга интилаётган ёшларимиз – биз учун катта шараф ва ифтихор тимсолисиз.

Бугунги кунда замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётининг ҳал қилувчи шартига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, биз навқирон авлодимизнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этмоғимиз лозим.

Иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопарклари барпо этилиши бошланди. Умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ‘Ёш олимлар” амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. Президентимиз айтганларидек: “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз”.  Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Ана шу пойдеворнинг мустаҳкам асосини қуриш ёшларимизнинг ақлу-заковатига боғлиқ эканлигини унутманг. Доимо ишонч билан ҳаракат қилинг ва ишонинг сизнинг ортингизда мустаҳкам ҳимоя ва қалқонлар - устозлар бор экан юксак марраларни забт этишга қодирсиз!

Ёшлик – инсон умрининг энг гўзал ва такрорланмас фаслидир. Зеро бу даврда келажакка ишонч, ҳаётга муҳаббат, ватанпарварлик каби юксак инсоний фазилатлар шаклланади. Ана шу давр сиз учун катта имкониятларга бой ва такрорланмас онлар эканлигини унутманг! Қалбингизда ишонч, юксак марраларга интилиш ва энг асосийси ҳалоллик ва поклик ҳаётий дастурингиз бўлсин. Имом Бухорий ҳазратлари айтганларидек: “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”! Шу илм доимий йўлчи юлдузимиз бўлсин. Ёшлик, бахт ва омад, самимийлик сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

 

Санжар МАЙДОНОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+