Ёшларнинг бўш вақтлари самарали ўтсин!

12.07.2024 15:07:05

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Олмазор тумани Кенгаши ташаббуси билан шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ва юқори ташкилотлар билан ҳамкорликда яшовчи уюшмаган ёшлар ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёш болалар ўртасида жорий йилнинг 9 июль санасидан бошлаб Себзор сузиш ҳавзасида сузиш спорт туридан оммавий мусобақа ўтказиб келинмоқда.

Мазкур мусобақада жами 300 нафарга яқин ёш иштирок этдилар. Бугунги бўлган ярим финал мусобақасида жами 100 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб финал босқичига 12 нафар қиз бола ҳамда 30 нафар ўғил болалар йўлланмани қўлга киритдилар.

Мазкур тадбирда синхрон сузиш, сузиш, сув полоси ва слаломда эшкак эшиш бўйича мактабнинг юқори натижаларга эришган спортчилари томонидан мастер класс, кўргазмали чиқишлар қилиб берилди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими спортчилари, 2024 йил июнь ойида Таиланд давлатининг Паттая шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати мусобақасида Эргашев Беҳруз Осиё чемпионати 1-ўрин, Исламова Мадина Осиё чемпионати 2-ўрин, Ашрафханова Мадина Осиё чемпионати 2-ўрин, Мишина Даря Осиё чемпионати 2-ўрин, Сайфуллина Аделя Осиё чемпионати 1-ўрин, Мирзаев Акмал Осиё чемпионати 1-ўрин олган ҳамда Россия давлатида ўтказилган БРИКС мусобақаси кумуш медаль совриндорлари Вашенко Анна ва Руднев Вячеславларни ССТИСМ маъмурияти томонидан муносиб совғалар билан тақдирландилар.

Ҳозирги кунга келиб Тошкент шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида жами 408 нафар спортчи 41 нафар тренер қўл остида 6 та спорт тури бўйича шуғулланиб келмоқдалар. 2024 йил учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига ССТИСМдан 202 нафар спортчи аъзо бўлгани жуда юқори кўрсатгич ҳисобланади, жами 210 нафар Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақалари ғолиб ва совриндори, 25 нафар Осиё чемпионати ва кубоги, 3 нафар Осиё Ўйинлари ғолиб ва совриндори ҳамда 1 нафар жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори мавжуд. Париж-2024 олимпия ўйинларига ССТИСМ байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими спортчиси Шубина Екатерина лицензия қўлга киритган.

«Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+