Ёшларнинг дахлдорлик туйғулари оширилди

25.01.2024 13:01:56

   Ўзбекистон “Адолат” СДП, Хоразм вилоят, Хива шаҳар Кенгаши томонидан Хива Тиббиёт техникумида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ва “Фикр-ғоя-ҳаракат” лойиҳалари доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
   Тадбирда мазкур таълим масканида таҳсил олаётган бўлажак ҳамширалар, ўқитувчилар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
   Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш, партиянинг ёшлар сиёсатига доир ғояларини рўёбга чиқариш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, уларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга қўл уриш ёки ўзи билмаган ҳолларда қўшилиб қолиши ҳолатларини олдини олиш кабилардан иборат бўлди.


   Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Хива шаҳар Кенгаши раиси - Мададжон Маҳмудов кириш сўзи билан очиб, бугунги глобаллашув шароитида ёшларни миллий маънавиятимизга бегона бўлган турли хилдаги зарарли ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш борасида партия ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш хусусида сўз юритди ва мавзуга доир бир қатор ҳаётий мисоллар келтирди.
   Тадбир давомида ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари эшитилди ва тиббиёт, таълим соҳаларига оид қизиққан саволларига жавоблар берилди ва тадбир иштирокчиларини ён-атрофда бўлаётган ҳодисаларга ва юртимиз тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирилди.
Тадбир сўнгида партиянинг янги таҳрирдаги сайловолди дастурига таклифлар ҳам йиғиб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+