Юртимиз равнақи йўлида бирлашамиз

13.06.2022 14:06:53

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пешку туман Кенгаши томонидан туманда жойлашган “Афшона Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, техникум ўқитувчилари ва талабалари, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

пешку2_1

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар томонидан Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фуқаролар томонидан катта қизиқиш билдирилаётганлиги ва таклифларни юборишда фаоллик кўрсатаётганлиги айтилди. Шунингдек, фуқаролардан конституцямизга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар олиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Суҳбат якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган турли соҳалардаги ислоҳотларнинг замирида энг аввало инсон тақдири ва унинг фаровон турмуш шароитини яратишга хизмат қилувчи устувор мақсадлар мужассамлиги таъкидланди. Энг муҳими юртимиз равнақи йўлида бир тан-у бир жон бўлиб олға боришимиз лозимлиги ҳақида сўз юртилди.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+