Юздан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтди

19.01.2024 14:01:20

“Aдолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан Гулистон оилавий шифокорлик поликлиникасида “Саломатлик йўлида бирлашайлик” шиори остида тиббий кўрик ўтказилди.
Унда икки ёшгача бўлган болалар ҳамда ҳомиладор аёллар тор доира мутахассислари томонидан текширилди.
Қайд этиш жоизки, ушбу поликлиникада репродуктив ёшидаги 2969 нафар аёллар ва 733 нафар икки ёшгача бўлган болалар рўйхатга олинган. Бугунги тадбирда юздан ортиқ шу рўйхатда турувчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди.


– Бугун набираларим Ҳасан ва Ҳусан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, – деди Хитойбола қишлоғида яшовчи Санобар Ўроқбоева. Уларнинг тиббий ҳолати яхши, аммо киндик ва қорин бўшлиғида бироз оғриқ борлиги сабабли безовта эканлиги айтилди.
Тадбир сўнгида аҳолига тегишли тушунчалар берилди.

Комила Умарова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят, Жомбой Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+