Зангибойда янги боғча ишга тушади

29.06.2021 17:06:40

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг 26-30 июнь кунлари сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши белгиланган.

Шу мақсадда Пастдарғом туманига ташриф буюрган депутат Музаффара Абдиева аҳоли муаммоларини ўрганишга қаратилган ҳокимнинг сайёр қабулида иштирок этди. Албатта, сайёр қабулга 300 нафардан ортиқ аҳоли ўз муаммоларига ечим излаб келган. Туманнинг барча соҳалар бўйича мутасаддиларининг  қабулда иштирок этаётганлиги, депутат М.Абдиевага ҳам бўлган 10 дан ортиқ  мурожаатларнинг  жойида бартараф этилишига олиб келгани айниқса қувонарли.

Хусусан, тумандаги “Боғонали” МФЙда яшовчи Г.Ҳамидовага тикув машинаси берилган бўлса, “Аёллар дафтари”да руйхатда турувчи З.Юсуповани имтиёзли уй-жой билан таъминлаш мақсадида рўйхатга киритилди. “Буюк Турон” МФЙда истиқомат қилувчи Ш.Умрзоқовага экин экиб фойдаланиши учин 1 гектар ер ажратилди. Депутат Музаффара Абдиевага “Шомбулоқ” маҳалласида яшовчи Динора Садикованинг мурожаати асосида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А.Утаев билан суҳбат олиб борилиб, фуқаронинг оғир шаклдаги сколиоз касаллигини эътиборга олган ҳолда тез орада жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида депутат эътиборини соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд ҳолатни ўрганишга қаратди. Туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди.

Қизғин ва мунозараларга бой бўлган йиғилишда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги кейинги фармон ва қарорлари, шу билан бирга соҳага доир қабул қилинаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилди ва шифокорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 7 июнида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати”ни амалда жорий этиш, бу ҳақида тез фурсатларда аҳолини  хабардор этиш, умуман, мазкур маълумотлар шифокорларнинг мунозараларига сабаб бўлди.

Ўзи таълим соҳасининг фидойиси бўлган депутат Музаффара Абдиевага олдинги аҳоли билан учрашувлари чоғида “Зангибой” МФЙда яшовчи Акрам Худайкулов  маҳаллада болалар учун мактабгача таълим муассасаси зарурлигини, давлат хусусий шерикчилиги асосида болалар боғчаси очиш истаги борлигини маълум қилган эди.

Депутатнинг изланишлари самара берди. Бугунги кунда 100 ўринга  мўлжалланган давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилаётган болалар боғчаси учун  0, 50 га ер майдони, 15 йил муддатга 5%лик  кредит 2 миллиард 139 миллион сўм пул маблағи ажратилган бўлиб, мазкур бинода қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Акрам Худайкулов  депутат М.Абдиевани олиб борилаётган қурилиш ишлари билан таништирар экан, депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Хонбуви ХАЙИТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+