Заринага мактабда барча қулайликлар яратилади

25.05.2022 15:05:43

Аввал ҳабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг  саъй-ҳаракатлари билан жорий йилда  Янгиариқлик   туғма юрак нуқсони билан туғилган 7 яшар қизалоқ  Зарина Мадаминовада жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.

Беморнинг онаси томонидан қизини “Таган” маҳалласида жойлашган 36-сонли умумтаълим мактабида якка тартибда ўқитиш тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ечим топди. Вилоят  Кенгаши депутати Шер Қўчқаровнинг  депутатлик сўровига асосан, мазкур мактабда Заринага  керакли бўлган барча шарт – шароитлар  яратиладиган бўлди.

Фарзандларимиз келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Зеро, улар Янги Ўзбекистонимизнинг  келажагидир.  

 

                                                                                                           Барногул  САПАЕВА,

                                                                                                                        “Адолат” СДП

                                                                                         Янгиариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+