"Жаҳолатга қарши маърифат"

16.05.2024 10:05:51

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлинмаси, Дин ишлар бўйича қўмитанинг шаҳар вакили билан ҳамкорликда шаҳардаги 11-сон умумий ўрта таълим мактаби юқори синф ўқувчилари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган улкан эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб, мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтириш, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ишлаш тўғрисида фикр билдирилди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали кураш олиб бориш, диний экстремизмни бутун халқлар қоралашини, чунки уларнинг асл мақсади диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши қаратилганлигини, терроризм – дин, миллат, чегара билмаслигини ҳамда ҳаётда яшашдан мақсад бўлмаган, инсоний ҳис-туйғуларини йўқотганлар ана шундай қабиҳ ишга қўл уруши тўғрисида фикрлар билдирилди.

Хулоса қилиб айтганда, барча бузғунчилик ва жиноятлар жоҳиллик ботқоғида кўкарса, барча яхшиликлар ва гўзал амаллар маърифат чашмасидан озиқланади. Қайси жамиятда жаҳолат авж олса, ўша жамият ҳар томонлама таназзулга юз тутади ва аксинча, қаерда маърифат ҳукм сурса ўша юрт ҳар томонлама равнақ топади.



Шоҳжаҳон Исамутдинов
“Адолат” СДП
Когон шаҳар Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+