Жалақудуқлик Конституция билимдони

10.11.2022 11:11:06

Айни кунларда Андижонда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар қизғин тарзда ўтмоқда. Ушбу жараёнларда «Адолат» СДП фаоллари жамоатчилик орасида жамият ҳаётининг ҳуқуқий асоси бўлган Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Партия ташаббуси билан Жалақудуқ туманида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида ўтказилган «Конституция билимдони» кўрик-танловида ҳам юқоридагилар ўз ифодасини топди. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирда ўқувчи-ёшлар белгиланган шартлар асосида Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказдилар.

Барнохон Бозорова, «Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:

– Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги туманимизда кенг байрам қилинмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлодга Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта. Сабаби улар Қомусимизни болаликдан ўрганиши, ҳурмат қилиши ва унга амал қилиши лозим. Ўтказилган танловда бу жиҳатлар ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбир якунида Мансурбек Жумабоев «Конституция билимдони» деб топилди. Энди у навбатдаги босқичда иштирок этади.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+