Жамиятимиздаги халқлар ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашнинг долзарблиги

16.12.2022 12:12:38

Бугунги кунда долзарблиги ва ёшларга уларнинг ҳаётига хавф соладиган, ёки тасир қилиши мумкин бўлган ёт ғоялар энг муҳим масала қилиб олинган мазкур йиғилиш “Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият” ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида университет Хотин-қизлар Кенгаши ҳамда Ижтимоий-гуманитар фанлар, жисмоний маданият спорт кафедраси жамоасининг “Жамиятда ёшларнинг экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушишларининг ижтимоий ва психологик омиллари” мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбири сифатида ўтказилди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 5-устувор йўналишида “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш” вазифаси белгиланган. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш вазифалари белгиланган тараққиёт стратегиясининг 74-мақсадига эришиш йўллари ва услублари маърузачилар томонидан кенг ёритилди.

Тадбир давомида кўплаб маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий шакллари ифодаси эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Ёшларда ватанпарварлик, она ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари маънавиятни юксалтириш, уларнинг мустаҳкам фуқаролик позициясига эга бўлишлари, ҳар қандай экстремистик оқимларнинг таъсирига тушмасликнинг асосий шарти хусусида Адолат социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Бобобекова М.Қ. ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбирни университет Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Ж.Б. Сайфудинова олиб борди.

Тадбир савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Бу тадбирдан иштирокчилар ўзлари учун яхши билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Жамиятимизда ёшларимизни, шунақанги хуружлардан асраб-авайлашимиз қай даражада муҳимлиги яна бир марта, айнан мана шу тадбирда бўлиб ўтган масалаларда ҳам ўз ифодасини топди.

“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+