Жарқўрғонда “Конституция билимдони” аниқланди

15.11.2021 12:11:04

Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшларни давлат ва  жамият ривожи йўлидаги  мақсадларга эришишда таянч ва ҳал қилувчи  куч деб ҳисоблайди. Бунда қуйи партия ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш адолатчиларга таянади. Ёш авлод вакиллари билан биргаликда турли лойҳаларни амалга ошириб, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга.қаратилган тадбирларни  ўтказиб келяпти.

Хусусан, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари, техникум ва касб-ҳунар мактаблари талаба ёшлари қатнашиб ўзаро беллашдилар.

Танловда қайд этилгандек, жисмонан ва маънан етук, мустақил фикрга эга Ватан тақдири учун масъулятни ўз зиммасига олишга қодир авлоднинг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш йўлидан дадил бораётган давлатимиз муваффақиятлари гаровидир

Партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур кўрик танлови ҳам шу мақсадда йўналтирилганлиги билан эътиборлидир. Танловнинг ушбу босқичида туман “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари ғолиблик учун ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Учта шарт бўйича бўлиб ўтган баҳслардан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг ғолиб ва савриндорлари аниқланди. Шундай қилиб, тумандаги 12-ИМИ 11-синф ўқувчиси Гулҳаё Кенжаева танлов ғолиби, деб эълон қилинди. Тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси ўқувчиси Диёр Худойбердиев иккинчи, туман 1-ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Гулзор Сахатова учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахриддин Орифхонов,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+