Жасорат - миллат ғурури ва ифтихори

10.05.2024 15:05:05

 

Бугун Тўрткўл туманида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" ва Иккинчи жаҳон урушининг 79 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали байрам тадбири “Жасорат-миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида бўлиб ўтди.

Туман марказидаги “Боғёп” канали бўйида байрамона қиёфага кирган "Ёдгорлик хиёбони"даги тадбирда  сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, мудофаа ва  ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари,  ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Оллоберганова ҳам қатнашди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган аскарлар эсдалигига гулчамбарлар ва гулдасталар қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон "Адолат" СДП Тўрткўл туман Кенгаши раиси Сайёра Таджимуратова ва депутатимиз Ўрингул Оллобергановалар тумандаги "Боғёп" МФЙда яшовчи, 2-жаҳон уруши қатнашчиси И. Галенко, "Тинчлик", "Ўзбекистон", "Мискин" маҳаллаларида яшовчи, 100 ёшдан ошган фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклашди ҳамда байрам совғаларини топширишди.



"Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+