Жиззах вилояти Кенгаши ўз делегатларини сайлаб олди

28.08.2021 14:08:43

 “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг IX конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияга  шаҳар ва туман Кенгаши конференцияларидан сайланган делегатлар билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, ёш адолатчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидан “Адолат” социал-демократик партияси Х Қурултойига делегатларни сайлаш масаласи ўрин олди.

Конференцияда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, аввало, барчани Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, ўтган давр мобайнида партия томонидан амалга оширилган ишлар хусусида йиғилганларга маълумот берди.

Таъкидланишича, партия аъзолари сони 2017-2021 йиллар оралиғида 8323 нафардан 47804  нафарга яъни 39841 нафарга ошишига эришилган. Бошланғич партия ташкилотлари эса бугунги кунда 577 тани ташкил этиб ҳозирда ҳар бир туман, шаҳарда 2 тадан БПТни наъмунали бошланғич партия ташкилотларига айлантириш белгиланган талаблар асосида ташкил этилмоқда. Аъзолик бадали тушуми бўйича 2021 йил ҳисобот даврида партия ҳисоб рақамига 36 182 480 сўм маблағ келиб тушган бўлиб режа бажарилиши 111% ни ташкил этди. 2020-2021 йил давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти ҳамда партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан жами 1898 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 24990 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Ҳисобот даврида йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 1092 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Мулоқот давомида фуқаролардан келиб тушган 657 та мурожаатлар юзасидан 265 та депутатлик сўровлари юборилиб, улардан 170 дан ортиғи ижобий ечимини топди. 150 дан ортиқ мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида вақтинча ишсиз, ёрдамга мухтож оилалардаги фуқаролар доимий иш ўрни билан таъминланди. Лойиҳа доирасида 189 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 96 нафарини ёшлар, 93 нафарини аёллар ташкил этади. Шу билан бирга 5 нафар ёшга кредит олишига кўмаклашилди.

Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши сессияларига 32 та масала киритишга эришилди. Шунингдек, сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 120 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилди.

Шундан сўнг музакора учун сўзга чиққан бир қатор йиғилиш иштирокчилари вилоят Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятини “қониқарли” деб баҳолашди. 

Иштирокчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра  сайланган  делегатлар таркиби тасдиқлаб олинди.  Конференциянинг якуний қарори қабул қилиниб, жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган  партиянинг X Қурултойига  19 нафардан иборат бўлган  делегатлар сайланди.

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

“Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+