Жондорда фуқароларнинг сиёсий билимлари оширилмоқда

18.07.2024 15:07:34

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жондор туман Кенгаши раиси Сардор Гадоев томонидан туманда жойлашган «Ушшод» МФЙда партиянинг «Сиёсий ҳуқуқий билимларни ошириш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаси ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида туман Кенгаши раиси маҳалла фуқароларига партиямизнинг лойиҳалари ҳақида тушунча бериш билан бирга, давлатимизнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган «Тараққиёт стратегияси» мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтди. Шу билан биргаликда янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларга яратилган имкониятлар, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шу билан биргаликда сиёсий ўқувда йиғилганларга аёллар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали кучли иммунитет яратиш мақсад қилиб олингани ҳамда ушбу тадбир ана шу жиҳатдан бениҳоя аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси энг аввало инсон қадри учун эканлиги қайд этилди.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига туман Кенгаши раиси С.Гадоев томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+