Зиёратгоҳ ва қадамжолар зиёрат туризмнинг барқарор тараққиёт омили

29.05.2022 09:05:30

Барқарор тараққиёт концепциясининг асосий устуворлиги шундан иборатки, унда нафақат экологик омил, балки вақт омили ҳам ҳисобга олинади.

Узоқ келажак истиқболлари учун қаратилган барқарор ривожланиш модели ҳозирги ва келажак авлодлар манфаатлари тенглигига асосланган. Маълумки, ҳозирги замон жамияти ва давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик сиёсатининг мақсадлари келажак авлодларга зарар келтирувчи табиат деградациясига қаратилган эди. Барқарор тараққиёт нормаларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ҳозирги ва келажак авлодларнинг физиологик, иқтисодий, маънавий ва бошқа хилма-хил эҳтиёжларини жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар жараёнини тартибга солиш орқали амалга оширишни тақозо этади. Барқарор тараққиёт концепцияси Ўзбекистоннинг атроф-муҳит қонунчилигида ўз ифодасини топган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари Ўзбекистон Президенти Фармонларида кўрсатиб ўтилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда барқарор тараққиёт миллий Комиссияси фаолият кўрсатмоқда ва халқаро Комиссия билан фаол ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда. XXI аср бошларига келиб глобал ижтимоий-экологик муаммолар ва таҳдидларни кучайиб бориши, айниқса иқлим ўзгариши, тупроқ деградацияси, сув муаммолари, чиқиндиларнинг кўпайиб бориши, биологик хилма-хилликни камайиши ва бошқалар барқарор тараққиёт йўлига қаратилган Ислом маданияти ва фалсафасини кенг тарғиб қилишни тақозо этади. Зиёрат туризми эса бундай жараёнларни амалга оширишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шундай ҳолатни ва бу каби экологик муаммони ечиш ғоясини - Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси бўлиб фаолият юритган давримда, қайта тикланувчи энергия манбасидан фойдаланиш, айниқса, чиқиндини қайта ишлаб ундан биоэнергия ва биоўғит ишлаб чиқариш ғоясини кенг тарғиб қилиб, амалда фойдаланишгача бўлган изланиш, тадқиқот фаолиятини муваффақиятли бажаришга ундади ва ҳозирги пайтда мамлакатда ҳаётга жорий этилмоқда ва ривожланмоқда. Зиёратчилар орқали инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларга қаратилган диний қадриятларни кенг тарқатиш, аввалам бор уларни тизимлаштириш, информацион-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотлар базасини яратиш, китоблар, буклетлар чоп этиш ва бошқалар. «Буюк аждодларимизнинг кенг қомусий билим, ғоя ва фикрларини ўзида мужассам этган, бугунги кунда ҳам илмий ва инсоний қадр-қимматини йўқотмаган бой ва бебаҳо мероснинг ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали замон олдимизга қўяётган кўпгина ўткир, оғир масала ва муаммоларнинг ечимини топиш, динимизнинг асл маъно-моҳиятини холисона талқин ва тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланмоқда» деб ёзган эди, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов. Собиқ Иттифоқ даврида олиб борилган бир томонлама технократик сиёсат натижасида инсон омили иккинчи даражага қўйилди.
Ислом динидаги инсонпарварлик тамойилларини, табиатга, жонзотларга, умуман бутун борлиққа бўлган фалсафий қарашларни, ислом маданиятидаги бой, ижтимоий-гигиеник ва экологик анъаналарни халқ орасида тарғиб қилиш катта тўсиқларга учради. Фақатгина мустақиллик туфайли ва Ўзбекистон раҳбариятининг саъй ҳаракатлари натижасида Ислом маданияти қадриятлари халқимизга кенг доирада қайтарилмоқда. Шундай ҳолатни ва бу каби экологик муаммони ечиш ғоясини - Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси бўлиб фаолият юритган давримда, қайта тикланувчи энергия манбасидан фойдаланиш, айниқса, чиқиндини қайта ишлаб ундан биоэнергия ва биоўғит ишлаб чиқариш ғоясини тарғиб қилиб, амалда фойдаланишгача бўлган фаолиятни муваффақиятли бажаришга ундади ва ҳозирги пайтда мамлакатда ҳаётга жорий этилмоқда. Хожа Аҳмад Яссавийнинг суюкли набираси Сузук ота (Мустафоқул)ҳазратларининг Тошкент шаҳри маҳаллаларининг бирида қаровсиз олиб келган мақбараси Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан йирик мажмуага айлантирилганидан сўнг кенг жамоатчилик орасида уламонинг номига ва фаолиятига қизиқиш ва эътибор кучайди. Ваҳоланки, Сузук ота номи билан боғлиқ бошқа қадамжолар борлиги, уларнинг тарихини ўрганиш масаласига яна ҳам аниқлик киритилишига Сузук ота китоби муаллифи сифатида асосий эътиборни қаратиб, тадқиқот ишлари олиб борилиб, Сузук ота китоби нашрга тайёрланди.
Ушбу китоб халқимизнинг маънавий қадриятларидан жой олган ўтмиш уламолари, уларни хотирлаб қурилган иншоотлар қаторидан жой олган, Сузук ота мақбараси ва масжиди мажмуаси ҳақида бўлиб, бу муқаддас қадамжога ташриф буюрган ҳар бир зиёратчи, сайёҳ, тадқиқотчиларда туғилиши табиий бўлган саволларга жавоб беради, аждодларимиз мероси ва уларнинг бугунги дориламон замонларда қадрланишига доир маълумотларга қизиқиши бор ҳар бир китобхонга фойдали манба бўлиб хизмат қилади.

Зиёрат туризмни келажакда барқарор ривожланиши учун қуйидаги масалаларга ҳам эътибор берилиши тавсия этилади[3]:

Марказий Осиё мамлакатларининг давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати натижасида, ҳозирги даврда, «Марказий - Осиё умумий уйимиз»га айланди[3]. Шунинг учун ким қаерда яшаши, фаолият юритиши, дафн этилганидан қатъий назар, ўз авлод-аждодларини, буюк, улуғларини ёд этиши, зиёрат қилиши ва руҳи покларини ҳурмат қилиши, эъзозлаши учун тўсқинликлар қолмаслиги керак. Ушбу имкониятлардан кенг фойдаланиши учун табаррук зиёратлар уюштиришга имконият яратиш;

қўшни бўлишдек, бебаҳо неъматдан, донишманд ота-боболаримизнинг «ҳовли олма, қўшни ол», «азал-азалдан бир заминда, бир қуёш остида яшаб келишиш» ҳамда «илдизларнинг бирлиги» нақллари омилларидан кенг фойдаланиш;

улуғ намояндалари ва бошқа кўплаб атоқли олимлар, мутафаккир ва шоирлар мероси умумий бойликдир. Инсонпарварлик ва эзгулик ғоялари билан йўғрилган ушбу маънавий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш;буюк аждодларимиз фаолияти, ҳаёти, ўлмас мероси, оилаларимиз нуфузи юксак марраларни кўзлаган ёшларимиз учун ибрат мактаби, буни ривожлантириш ёшларимиз аждодлари билан фахрланиши, ғурурланиш;

давр талабидан келиб чиқиб, яратилган бебаҳо меросга ўз ҳиссасини қўшиш ғоясини илгари суриш, уни асосий дастуруламал бўлмоғи керак. диний байрамлар ва тадбирлардан олдин зиёратчиларнинг сонини баҳолаш, зиёратчилар ва туристлар оқимини бошқариш, логистикасини ўрганиш; диний объектларни муҳофаза қилиш, диний ёдгорликларнинг тарихий аҳамиятини тарғиб қилиш;

оммавий диний тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларнинг табиий муҳитини муҳофаза қилиш; махсус тайёргарлик кўриш, зиёрат туризми маршрутларининг сертификациясини таъминлаш;

одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш зиёрат туризми маршрутларини гигиеник жиҳатдан таъминлаш;

зиёрат туризмини ташкил қилишда янги информацион технологиялардан самарали фойдаланиш;

зиёрат туризми билан боғлиқ бўлган янги туристик маҳсулот ва хизматларнинг реклама маркетингини ташкил қилиш;
Булардан ташқари зиёрат туризмини ривожлантириш учун барқарор ривожланиш сиёсатини олиб бориш, зиёрат туризмини тарихий обидаларга ва атроф-муҳитга таъсири билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги»Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойишида2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш вазифаси белгиланган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги тарихий ва маданий мерос объектларини қайта тиклаш, уларнинг аслиятини сақлаб қолган ҳолда таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бундай лойиҳаларнинг аксарияти Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий ва маданий ёдгорликларга доир. Улар қаторида Сузук ота мажмуаси, Чашмаи Айюб, Калон масжидлари, Тоқи Заргарон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси ва Баҳовуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳларини тиклаш ва таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳаларни келтириш мумкин. Бугунги кунда уларнинг аксариятида тиклаш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки тугалланган Хулоса қилиб айтганда, тарихий, диний ва маданий мерос объектлари ҳозирги замон туризм индустриясини катта бир қисмига айланиб бормоқда, улар зиёратчиларни у ёки бу минтақаларга ва шаҳарларга ташриф буюришига мотивацион таъсир қилмоқда ва уларнинг сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда барқарор тараққиёт концепцияси принципларини зиёрат туризмига интеграциялаш ҳозирги глобаллашув экологик таҳдидлар даврида муҳим аҳамият касб етади.

Камолжон ШОДИМEТОВ,

Иқтисод фанлари номзоди, Халқаро Экология,

инсон ва табиат фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик,

«Инновация ва муқобил энергетика тарғиботи маркази» раҳбари,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+