Зўравонликка йўл бермаймиз

05.06.2024 10:06:07

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан Андижон туризм ва сервис касб-ҳунар коллежида «Ёшларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл бермаймиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ўқитувчилар билан бирга ўқувчи-қизлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида сўз олганлар жамиятда ёшларнинг ўрни, давлатимиз томонидан уларга бўлган эътибор тўғрисида гапирдилар. Ўз ўрнида бугун энг оғриқли масалалардан бирига айланган ёшларга нисбатан зўравонлик барҳам топмаётгани, айрим ҳолларда уларга қўпол муносабатда бўлинаётгани ва вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонликларга тўхталдилар. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш учун барчамиз биргаликда курашмоғимиз зарурлиги таъкидланди.
Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:
-Ёшлар масаласи доим долзарб вазифа. Уларга давлатимиз томонидан эътибор кескин ортган бир вақтда айримлар томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилаётгани ачинарли. Буни олдини олиш учун биринчи навбатда келажагимиз эгаларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарур. Қолаверса биз катта ёшдагилар барчамиз бу масалада масъулиятни унутмаслигимиз лозим. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳар бир оилага кириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Мақсад фарзандларимизни зўравонликнинг қурбонига айланишини олдини олиш.
Тадбир якунида мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ҳуқуқшунослар томонидан жавоб берилди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+