"Ватан келажаги ёшлар қўлида"...

21.06.2023 10:06:05

Ўзбекистон “Aдолат“ СДП Қўқон шаҳар Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев иштирокида Қўқон Давлат Педагогика институти қошидаги ”Илм сарҳади“ унитар корхонаси қошида ташкил этилган ”Институте сcоол” ихтисослаштирилган хусусий мактабида ўқитувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Бугунги глобаллашув даврида ўзига хос ва мос миллий, диний қадриятларга асосланган халқимизнинг тарбия борасидаги азалий анъаналари Оммавий маданият, менталитетимизга ёт ғоя ва қарашлар таъсирида асл моҳиятини йўқотиб бораётгани барчамизни ташвишга солади. Ушбу жараёнга, яъни тарбия масаласига ўз вақтида жиддий эътибор қаратмасак, эртага кеч бўлиши, тузатиб бўлмас даражадаги оқибатларга олиб келиши мумкин, -дейди Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев ХХИ асрда яшаётган эканмиз, биз ёшлар учун кўплаб янги марраларни забт этиш учун кенг кўламли имкониятлар яратилиб келинмоқда. Илм -фан соҳасида ёшлар ана шу имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда дунё миқёсида эришаётган ютуқлари мақтовга сазовор. Бу ютуқлар кўламини кенгайтириш орқали ёш авлодни сиз устозларнинг кўмагингиз ва фидоийлигингиз билан эзгулик мақсад йўлида жипслаштира оламиз.

Бахт –мунозараларга бой суҳбат давомида мактабда ёшлар таълим тарбияси йўлида олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилди ва ишлар кўламини янада кенгайтириш учун зарур тавсиялар берилди.

“Адолат” СДП

Фарғона вилооят Кенгаши Матбуот хизмати.

Ulashing!

Fikringizni qoldiring

Iltimos javobingizni kiriting

+