Фуқаролик позициясини бой берманг!

11.02.2023 09:02:16

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида коррупция ҳолатлари ва коррупцияга қарши курашиш масалаларига бир неча бор тўхталди. Жумладан, “Аҳолимиз биздан мактаб, боғча ва шифохоналарни кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифатини оширишни, маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммоларини ҳал қилишни, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳа, коррупция нафақат маълум бир соҳага, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқдир. Бу иллат жамиятни ҳам, давлатни ҳам ич-ичидан емиради. Айнан коррупция туфайли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Коррупциянинг хавфлилик даражаси шундаки, тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекис­тон учун ислоҳотлар шиддатини сусайтиради, амалга оширилаётган эзгу ишлар кўзга кўринмасдан қолади. Нафақат халқ, бутун мамлакат камбағаллашади.

Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз президентлик ваколатига киришиши биланоқ, 2017 йил 5 январда имзо чеккан энг биринчи муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бўлди.

Коррупция нима ўзи? “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, бундай нафни амалга ошириш учун интилиши демакдир.

Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг ўнлаб қарор ва фармонлари қабул қилинди.

Умуман олганда, сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва амалий ишлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралардир.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини юксалтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва одил судлов органлари фаолиятининг ҳуқуқий асос­лари ислоҳ қилинди.

Албатта, бажарилган ишлар салмоқли. Аммо биз кечаги қилган ишимизнинг натижасига маҳлиё бўлиб қолсак, эртанги ишимизнинг якуни биз кутганчалик бўлмаслиги табиий. Шундай экан, инсон қадрини ошириш, камбағалликни тугатиш, мамлакат иқтисодиётини янада ўстириш, халқ фаровонлигини яхшилаш, мамлакатда инвес­тиция муҳитини халқаро талаблар даражасига кўтариш борасидаги стратегик вазифаларни давомли ҳал этишда коррупция энг катта тўсиқдир.

“Шу ўринда биз учун долзарб муаммо бўлган коррупция масаласига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман, – дея давлат раҳбари Мурожаатномани мисоллар билан тўлдирди. – “Ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупцияга доир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилди”.

Қаранг, икки йил оралиғида беш минг нафар мансабдор шахс жиноятга қўл урди. Бу ўша мансабдор шахсларнинг ўз халқига, Президентига ёки ишхонасига, яъни еб турган тузлиғига хиёнати эмасми? Наҳотки шу иллат ботқоғига ботганлар ота-боболаримиздан маънавий мерос сифатида ўтиб келаётган “Бировнинг ҳақига хиёнат қилма”, “Етимнинг ва беморнинг устидан ҳақ ема”, “Битта майизинг бўлса қирқ бўлиб егин”, “Ўзгадан бир дона гугурт чўпи ёки битта игна олган бўлсанг ҳам уни албатта қайтар” каби ўгитларни унутишган бўлишса...

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш, давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш, қўл остидаги ходимларнинг иш ҳақларига чангал солиш каби иллатлар билан кундалик ҳаёти сифатида шуғулланган беш минг нафар мансабдор шахс­нинг ҳар бири виждонини ўртага қўйиб, мамлакатимиз тараққиётига кушанда бўлиб, кўп миллионлик халқимизга, муқаддас Ватанимизга хиёнат қилмаяпманми, деб наҳот ўйлаб кўришмаган...

Шу ўринда, мурожаатномада таъкидланган рақамларда акс этган мансабдорларнинг бошида турган раҳбарлар, ёнида турган ҳамкасблари, меҳнат жамоалари қаерга қараган, деган савол туғилиши табиий. Шу сабабли ҳам давлат раҳбарининг маърузасидаги “Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин вазирлик тизимида коррупция­­га йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак?” деган савол жуда ўринли бўлди.

Президентимиз куюнчаклик билан коррупция ҳолатлари ҳақида гапирар экан, у кишининг қалбида ёниб турган нафрат ўтини ҳис қилиш қийин эмас. Кимга ишониш керак, ахир. Агар оддий бир касб эгаси бирон-бир жиноят содир қилса, тушунарли. Аммо олий маълумотли, давлат органлари ва жамоат ташкилотларига, меҳнат жамоаларига бош қилиб, масъул лавозимга тайин­ланган валломатларнинг қилиб юрган ишига нима деб баҳо бериш мумкин.

Давлат раҳбари маърузаси давомида депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгашларни коррупцияни бартараф этиш бўйича фаолликка чақирди: “Ҳар бир депутат ўзининг округидаги бюджет ҳисобидан бўлаётган қурилиш­лар, йўлларни, ҳар ойда бориб кўрса, буюртмачи ва пудратчидан сифатни талаб қилса, биласизларми, аҳвол қандай ўзгаради? Бунинг учун сизларда етарли ваколат ҳам, шижоат ҳам бор.

Коррупцияга қарши курашиш борасида алоҳида қонунлар қабул қилиниб, ҳуқуқий асослар яратилди.

Энди амалий ишларни кучайтириш керак. Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман, коррупцияга имкон яратадиган барча бўшлиқларга барҳам берилади”.

Тўғри, Президентимизнинг қатъияти, давлат томонидан коррупция­ни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар бесамар кетмаётибди. Яқинда “Transparency International” халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2022 йил якуни бўйича натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, 180 давлат орасида Ўзбекистон Республикаси 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Мамлакатимиз баллари 3 тага ошиб, ўрни 14 поғонага яхшиланди. Лекин бу билан чекланиш мумкин эмас. Коррупцияга қарши курашишга оид қонун ҳужжатларининг туб моҳиятида бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва давлат ташкилотлари, балки жамоатчилик назорати институти имкониятидан ҳам кенг фойдаланиш назарда тутилган.

Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иши, деб қараш тўғри бўлмайди. Қачонки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари атрофида барча фуқароларимиз, давлат ва нодав­лат ташкилотлар бирлашса, ҳар бир фуқаро мамлакат иқтисодий қудрати ва халқ фаровонлиги, юрт равнақи учун дахлдорлик ҳиссини туйса, жамият бу иллатдан қутилиши аниқ. Бир сўз билан айтганда, коррупция устидан аниқ ғалаба қилишимиз – халқимизнинг фаол фуқаролик позициясига боғлиқдир.

Шундай экан, ўзини шу юртнинг фарзанди, деб билган ҳар бир инсон – ҳар биримиз фаол фуқаролик позициямизни бой бермаслигимиз зарур. Ва шу тариқа коррупциявий жиноятларнинг илдизига болта урамиз. Зеро, қонун ва адолат устувор бўлган мамлакатда тараққиёт, фаровонлик, юксалиш бўлади, ислоҳотлар самара беради.

Абдукамол РАХМОНОВ,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси
ўринбосари

Ulashing!

Fikringizni qoldiring

Iltimos javobingizni kiriting

+