“Саховат ва кўмак”: Депутат бир кунда 60 та хонадонга ёрдам берди

25.04.2020 19:04:59

Карантин вақтида партиямиз ташаббуси билан шу кунгача жойларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан тез-тез хабар олиниб, уларга саховат ва мурувват ёрдамлари беғараз кўрсатиб келинаётганди. Шу боис, давлатимиз раҳбари илгари сурган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббуси партиямизнинг саховатпеша инсонлари томонидан тўлиқ қўллаб - қуватланмоқда. Кези келганда таъкидлаш жоизки, саховат кўрсатиш айнан муқаддас Рамазон ойида амалга оширилиши янада ҳайрлидир. Қолаверса, айни мушкул шароитда кимнинг аслида кимлиги билинади.

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Аллаев карантин бошлангандан буён кўпгина қария ва ногиронларга беминнат ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келяпти.

Куни кеча депутат “Нурафшон” ва “Ёшлик” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган 60 та хонадонга гўшт, ёғ, ун, макарондан иборат озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

-Давлатимиз раҳбари саховатпеша инсонларни эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашишга чақирди, - дейди Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Ўктам Аллаев. - Мулоҳаза қилиб кўрсак, эҳсон қилсангиз руҳан енгил тортасиз. Бу амалдан яхшилик кўрган инсон ҳам севинади. Дилида муҳаббат пайдо бўлади. Агар ўртада гина-кудурат бўса, тезда унутилади. Шу тариқа жамиятда кишилар орасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади. Осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси Рамазон ойида кўрсатилган меҳр-мурувват, хайр-саховатнинг савоби янада улуғдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+