50 нафар болажонларнинг хатна тўйи ўтказилди

18.04.2024 15:04:23

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши доимий ҳамкорлари бўлган "Вақф" хайрия ташкилотининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят "Ногиронлар" ассоциацияси, “Меҳр” хайрия жамғармалари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Наврўз” тўйхонасида Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилаларнинг 50 нафар болажонлари учун хатна тўйи ўтказилди.
Тантанали тадбирда сўз олган ҳомийлар ва меҳмонлар юртимизда инсон омилига қаратилган юксак эътибор, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда ўз ўринларини топиб олишлари борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритишди.


Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Марғилон шаҳар Кенгаши раиси Саидазимхон Азизов ҳам сўз олиб, бахтиёр болажонларни қутлаш баробарида “Жасорат” ордени соҳибаси Севара Исроиловани партия аъзолигига қабул қилинганлигини билдириб, унга партия билетини топширди.
Хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари даврадагиларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+