"Адолат" фаоллари ҳашарда

18.03.2024 17:03:18

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳи.
Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш, муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида 16-18 март кунлари «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилоят, Фурқат туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва муассасалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уйлар атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди.


Ўзбекистон «Aдолат« СДП Фурқат тумани Кенгаши фаоллари ҳам партиянинг «Тозалик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида «Қўқонбой» ва «Aрдахшон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида иштирок этиб, ободонлаштириш ишларига кўмаклашишди.
Фаоллар томонидан 50 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилиб, 200 метр ариқлар тартибга келтирилди. Жойларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+