Адолат йўлида бирлашайлик

26.04.2024 09:04:58

Наманган шаҳаридаги мономарказда юзлаб ишсиз аёлларнинг танлаган соҳалари бўйича таҳсил олишлари ва касб сирларини ўрганишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова айни пайтда ушбу марказда устозлардан чеварчилик сир-асрорларини ўрганаётган бир гуруҳ талабалар билан учрашиб, «Бир адолатчи — юз аёлга ҳимоячи!» лойиҳаси доирасида суҳбат ўтказди.
Учрашув чоғида Ё.Ҳожиматова аввало, мономарказда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, сўнгра партия томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди. Аёллар ҳаётда учраб турадиган айрим муаммолар юзасидан саволлар бериб, муносиб жавоб олдилар.
Учрашув ниҳоясида тингловчиларга партия сафига кириб, унинг халқчил лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишда бирга бўлишга чақириб қолинди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
 Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+