Адоват эмас, адолат енгади

09.04.2024 16:04:44

Соҳибқирон бобомиз Амир Темур тўғрисида гапирганда, беихтиёр адолат ғояси ёдимизга тушади. Бу бежиз эмас. Амир Темур бутун умри давомида адолат билан иш кўрган, бунинг учун курашган.
Амир Темур таваллуд куни муносабати билан Андижонда ташкил этилган челленж иштирокчилари жамоатчилик орасида айни шу мақсадга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришди. Тадбир ташкилотчиси - Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари аҳолини Амир Темур ҳаёти билан таништириш баробарида, адолатли жамият қуриш йўлида олиб борган ишларини тарғиб қилишди.


Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
- Темур бобомиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. У илгари сурган ғоялар бугун ҳам жамият ривожига хизмат қилади. Бугун биз жамоатчиликка айни шу йўналишда тушунча беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бу партиямизнинг бош ғояси ҳам демакдир.


Челленж маҳаллаларда давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+