Аниқ режалар белгилаб берилди

14.01.2022 13:01:00

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда барча туман, шаҳар Кенгашлари раислари, партия ходимлари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

Йиғилишда партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тўхталди. Шунингдек, йиғилишда 2021 йил фаолиятимиз якунлари бўйича таҳлил қилиниб, янги 2022 йилнинг истиқболдаги режалари вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов томонидан белгилаб берилди. Йиғилишда таъкидланганидек, партиямиз фаолиятини янада самарали ва натижадор фаолиятга айлантириш бизнинг бош мақсадимиздир.  

Юртбошимиз томонидан йўлга қўйилган маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш тизимини янада кенгроқ жорий қилишимиз керак, зеро инсон қадри улуғланган юртда яшаяпмиз, шу нуқтаи назардан қаралганда барчамиз ўз олдимизга аниқ ва улкан вазифаларни белгилаб олишимиз зарур, - дейди, вилоят Кенгаши раиси.

Йиғилишда 2021 йилда юқори натижаларга эришган туман Кенгашлари раислари партиянинг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Адолат ” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+