“Аёлларга зўравонлик қилманг” шиори остида давра суҳбати

05.04.2024 16:04:30

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 15-49 ёш оралиғидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади.
Бундай ҳолатлар мамлакатимизда ҳам кўп учрайдиган ҳолатлардан бири бўлиб, 2023 йил давомида 48 мингга яқин хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган. Афсуски, бу зўравонликларнинг 87 фоизи оилаларда содир этилган.


Хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Бир адолатли – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси ташкил этилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Беруний туман Кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Арзигул Матчанова томонидан «Олтинсой» овул фуқаролар йиғинида оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий ва маҳаллий бўлимлари билан биргаликда “Аёлларга зўравонлик қилманг” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2019 йил 2 сентябрь санасида қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига атрофлича тўхталиб, йиғилиш қатнашувчиларига тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай тури учун белгиланган қонуний жавобгарликлар ва ҳимоя ордери ҳақида ҳам маълумотлар берилиб ўтилди.
Суҳбат якунида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда давлат ва фуқаролик институтларининг фаоллиги, ҳамкорлигини ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+