Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз

24.04.2024 17:04:24

Хабарингиз бор, Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги партиянинг «Аёллар қаноти» Кенгаши ҳамкорликда жойларда «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!» мавзусида давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиалида бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, вилоят Кенгаши ходимлари, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марҳабо Маматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилот аъзолари, университет ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар гендер тенглик, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизда бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар, зўравонликнинг кўринишлари ва бундай салбий ҳолатга дуч келганда қаерга мурожаат қилиш борасида маърузалар қилдилар. Тадбир иштирокчиларини бу борада билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлигини таъкидладилар.



Мазкур масалага ҳукуматимизда алоҳида эътибор берилиб, барча меъёрий-норматив ҳужжатларда жиноятчиликка, шу ўринда зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш масаласини тарғиб қилмоқда. Давлатимизнинг асосий вазифасидан бири ҳам жамият ҳаётида қонунга риоя этишни кучайтириш ва мустаҳкамлаш, суд, прокуратура, адлия ва ички ишлар органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш йўлида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишдан иборатдир. Умуман олганда, қабул қилинган қонун ҳамда амалга оширилаётган бу каби тарғибот тадбирлари жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда хотин-қизларга бўлган ҳурматни ошириш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олишга хизмат қилади.
Самимий суҳбат, савол-жавоблар тарзида ўтган тадбир сўнгида «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган ўқитувчи ва талабалари партиянинг аъзолигига қабул қилиндилар. Университетда «Адолат» СДПнинг янги бошланғич ташкилоти ташкил этилди.

«Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+