АЁЛЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ

13.04.2024 15:04:54

Мактабгача таълим ташкилотига жалб этилган жажжи болакайларга қанчалик кўп ғамхўрлик қилинса, чиройли тарбия бериб борилса, уларнинг кейинги ҳаёти шунчалик яхши томонга ўзгариб бораверади.
Косонсой туманидаги 18-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган учрашувда ана шу ҳақда гап борди. Ўзбекистон "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Фарҳодхон Нўъмонов мазкур таълим ташкилотида фаолият юритаётган ходимлар билан "Аёлларнинг жамиятдаги роли" мавзусида давра суҳбати ўтказди.
— Ҳаммаси сизларнинг фаоллигингиз боғлиқ, - деди кенгаш раиси Ф. Нўъмонов, - ҳеч бир ота-она ўз фарзандининг ёмон бўлиб ёки илмсиз бўлиб вояга етишини хоҳламайди. Ҳамманинг ўз боласидан умиди катта бўлади. Мактаб остонасига қадам қўйгунга қадар ҳар бир бола умрининг ярмини шу ерда яшайди. Демак, одоб ва билимнинг ярмини шу ерда сизлардан олади. Бунда сизнинг ўрнингиз борлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигингиз керак.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+