Баҳорнинг ҳар бир куни ғанимат

16.04.2024 13:04:49

Ёмғир заминга қадалган ниҳолларни тезроқ ривожланиши учун имкон яратади.
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Фарғона вилояти Сўх туман Кенгашига сайланган депутат Суҳробжон Қозиев ўзи сайланган округдаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда жамоатчилик назоратларини олиб борди.
"Гулистон" МФЙда жойлашган Сўх тумани касб-ҳунар мактабидаги ўрганишлар давомида унинг ҳудудига бир ярим мингга яқин манзарали ва мевали кўчатлар экиш учун майдонлар аниқлаб олинди.
Туман кенгаши депутати С. Қозиев ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат боғи” ташкил этилди. Хайрли тадбирда 85 та ёшлар ва 56 нафар партия фаоллари иштирок этиб, 300 туп мевали, 1000 минг туп манзарали ва 60 туп лимон кўчатлари экилди.
Тадбир якунида хайрия акциясида фаол иштирок этган ёшлар ўртасида "Адолат" кубоги учун футбол мусобақаси ташкиллаштирилди. Ғолиблар депутат томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+