Депутат ҳаракати сабаб 3 километр ички йўлга асфальт қопламаси ётқизилди

16.07.2024 10:07:21

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, муаммоларни самарали ҳал этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Дилрабо Темирова томонидан бу борада тизимли ишлар амалга ошириб келиняпти. Депутат саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли мурожаатлари асосида 37 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, уларнинг 34 таси ижобий ҳал этилган. Қолган 3 та депутатлик сўровида кўтарилган масала сессияда муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Депутат Дилрабо Темирова Шаҳрисабз шаҳридаги Хабарлик маҳалласи аҳолиси учрашганда, улар маҳалла йўллари носозлиги юзасидан шикоят қилган эди. Дилрабо Темирова муаммони ўрганиб, дарҳол тегишли идораларга депутатлик сўрови юборди. Айни пайтда эса шаҳар йўлсозлари томонидан маҳалланинг 3 километрлик ички йўл таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилди.

Дилрабо Темирова ташаббуси билан «Аёллар дафтари»да турган эҳтиёжманд 14 нафар хотин-қизга ҳомийлар томонидан доимий равишда моддий ёрдам бериляпти. Шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқиётган 7 нафар талабанинг контракт тўлови депутат кўмаги билан тўлаб берилди. 22 нафар ёшга эса ҳунар ўрганиши учун керакли асбоб- ускуна ажратилди.

«Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+