Депутат ташаббуси билан аҳоли хавфсизлиги таъминланмоқда

19.03.2024 14:03:19

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Шаҳло Раҳматова яқинда бўлиб ўтган навбатдаги 69-сессиясида Навбаҳор туманидаги "Гулистон" маҳалласидаги кўприкка ҳимоя тўсиғи ўрнатиш ва кўприк четига пиёдалар йўлаги қуриш масаласи бўйича ўз таклифини билдирган эди.
Аҳамиятлиси шундаки, Навбаҳор тумани “Гулистон” МФЙда 3000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги 500 га яқин мактаб ўқувчилари мактабга бориш учун зовур устига қурилган кўприкдан фойдаланади. Бироқ, мазкур кўприк жуда тор бўлиб, асосан битта машина ўтиши учун мўлжалланган.
Бунда пиёдаларнинг ҳамда тунда ҳаракатланганда автотранспорт воситаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши инобатга олинмаган. Кўприкнинг устида ҳар икки ён қисмида ҳимоя тўсиқлари ўрнатилмаган ҳамда пиёдалар ўтиши учун махсус йўлакча умуман қурилмаган. Бу эса ҳудудда яшовчи аҳолининг айниқса, ёш болалар ва уларнинг ота-оналарида доимий хавотир уйғотарди.


Депутат ушбу муаммони кўтаргач, орадан бир кун ўтиб, Навбаҳор туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва туман автойўл ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилди.
Айни вақтда ушбу муаммони ҳал этиш бўйича харажатлар сметаси ҳужжатлари тайёрланиб, тегишли масъул ташкилотлар томонидан ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+