Депутатлик сўровининг ижроси таъминланди

15.05.2024 15:05:11

«Адолат» СДП Ўзбекистон туман Кенгаши раиси, депутат Муаттархон Ҳомидова сайловчиларининг ҳолидан хабар олиб, хонадонма–хонадон ўрганиш ишларини олиб боришни доимий бурчи, деб биладиган депутатларимиздан.

Ўрганишлар жараёнида «Янги ҳаёт» МФЙ Боғбон кўчасида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила соҳибаси Севарахон Имомованинг саломатлигида жиддий муаммолар борлиги, даволанишга муҳтожлиги ўрганилди. Энг аввало, депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмасига йўлланган депутатлик сўрови асосида беморни бепул даволаниш чоралари кўрилди.

Шунингдек, Севарахоннинг яшаб турган хонадони нураб кетгани, таъмирга муҳтожлиги депутат назарида четда қолмади. Ўзбекистон туман ҳокимлиги мутасаддилари билан ҳамкорликда унинг хонадони мукаммал таъмирлаб беришга келишилди. Таъмирлаш жараёнлари депутатнинг доимий назорати остида сифатли амалга оширилмоқда.

-Турмуш ўртоғим касаллик туфайли эрта ҳаётдан кўз юмган. Ёлғиз қизим билан қолганмиз. Кекса онам ҳам мени парваришимда. Ўзим доимий даволанишга муҳтожман. Депутатимизга катта раҳмат. Ҳам саломатлигимни тиклашга, уйимни таъмирлашга кўмак бердилар, -деди кўзларида севинч ёшлари билан Севарахон Имомова.

Адолат ҳар бир инсон учун ҳаётий эҳтиёж. Адолатли назорат, адолатли қонунлар ижроси эса бу каби оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

 

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+