Фаол ёшлар сафимизга қўшилмоқда

21.05.2024 17:05:02

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2024 йилда самарали амалга ошириш олдимизда турган долзарб вазифалардан. Жумладан, стратегияда ёшларга бўлган эътиборни янада ошириш, бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалаларига  алоҳида эътибор қаратилган. Қолаверса, мамлакатимизда 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. Бу юртимиз ёшларининг мамлакатимиз равнақи ва юксалиши, муносиб ҳаётга эга бўлиши, жаҳондаги илғор жамиятлар сафидан ўрин олиши каби мақсадларни ҳаётга татбиқ этишда ўрни  катта эканлигининг ифодасидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан  талабалар иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари: янги куч, янги имконият” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагилар тўғрисида сўз юритилди, Таъкидланганидек, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш устувор вазифа. Бугун ўз атрофига 14 минг нафардан ортиқ “Ёш адолатчилар”ни бирлаштирган вилоят партия кенгаши томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Уларнинг ўқиши, замонавий касбларни эгаллаши ва иқтидорларини юзага чиқаришига кўмаклашилмоқда.

Шу ўринда партия сафидаги 75 нафар изланувчан йигит-қиз янги лойиҳалар устида иш олиб бораётгани, Андижон давлат тиббиёт институтида ўқиш билан бирга тиббиёт йўналишдаги ихтироларнинг муаллифлари бўлган ёш олимларнинг кўпчилиги бизнинг сафимизда эканлиги, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш баробарида тенгдошларининг бандлигини таъминлаётган “Ёш адолатчилар” сафи кенгайиб бораётгани қувонарли.

Қосимжон Қаюмов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Партиянинг ёшларга қаратилган лойиҳалари “Ёш адолатчилар” билан ишлашда асосий дастуруламал бўлмоқда. Бугун талаба-ёшларга бу борада маълумотлар берилди. Сайловолди дастуримизда ҳам келажак авлод камолотига қаратилган вазифалар илгари сурилгани кўрсатиб ўтилди. Мақсадимиз уларнинг фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. 20 нафар йигит-қиз партия сафига қўшилди.

“Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+