Фаровон оила - жамият кўрки

21.05.2024 14:05:31

Оила муқаддас қўрғон. Оила тинчлиги ва бирдамлиги жамият равнақи ва юрт тараққиёти билан муштаракдир.

Қува туманидаги Марказий кутубхонада туман Оқила Аёллар ҳаракати, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қува туман Кенгашининг ташаббуси билан «Фаровон оила- жамият кўрки» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тумандаги маҳалла фаол аёллари, қайноналар иштирокидаги юзма –юз мулоқотда оилани мустаҳкамлигини таъминлашда аёлларнинг бурч ва масъулиятлари ҳақида сўз юритилди.

Афсуски, айрим оилаларда юзага келаётган ўзаро келишмовчиликлар тазйиқ ва зўравонликларга сабаб бўляпти. Бу эса уларда камолга етаётган ёш авлодни руҳан, жисмонан ва маънан комил инсон бўлиб камол топишига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Суҳбат давомида оилаларни пароканда бўлиши ва зўравонликларни олдини олиш юзасидан келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова 
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+