Фуқаронинг муаммоси ҳал этилди.

26.07.2024 14:07:06

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев шу кунларда Қўқон шаҳрида бўлиб, ўз сайловчилари билан юзма-юз мулоқотларни амалга оширмоқда.

Депутат дастлаб шаҳардаги Собир Абдулла номли МФЙда бўлиб, маҳалла еттилиги ва фаоллар билан учрашув ўтказди. Учрашувда Қонунчилик палатасининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти, хусусан, қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил тадбирлари йўналишида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Партиянинг «Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари!» лойиҳаси доирасида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Сўнгра фаоллар билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд Одинахон Файзиева хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари билан танишди. Фуқаронинг қилган мурожаатига кўра, у вилоят эндокринология диспансери шифокорлари томонидан назоратга олиниб, саломатлигини тиклашга ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+