Ҳалоллик вакцинаси — тараққиёт гарови

11.06.2024 12:06:19

Қораўзак тумани «Мустақиллик гузари» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Адлия бўлимида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг туман Кенгаши томонидан «Ҳалоллик вакцинаси — тараққиёт гарови» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутатлари, адлия бўлими ходимлари, партия туман Кенгаши раиси ва партиянинг «Аёллар ва Ёшлар қаноти» аъзолари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад — Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, давлатнинг Конституциявий асосларини ва Қонун устуворлигини заифланиши ва мазкур жараёнларда барчани огоҳликка чақириш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган. Коррупция — давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти учун хавф солади. Коррупцияга қарши ҳар ким ҳар доим курашиши, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид эканлигини ҳар бир онгли инсон чуқур англаши лозим. Ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан биридир.

«Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Д. Хожанов тадбирни очиб берди ва «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунида ҳамда «Адолат» социал-демократик партияси ўз дастурида коррупцияга қарши курашда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида айтиб ўтди.

Шундан сўнг туман туман адлия бўлими ходими Искендер Нурлибоев ўз нутқида сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан бир қанча Қарор ҳамда Қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги ва мазкур коррупцияга қарши жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан тизимли амалга оширилган чора-тадбирлар борасида туман мисолида маълумотлар билан таништириб ўтди.

Ҳозирги вақтда коррупцияга оид жиноятларни содир этишга боғлиқ низомлар тегишли ташкилотлар томонидан қайта кўриб чиқиш ва мазкур низомларга қўшимчалар киритиш, қаттиқ жазо турларини қўллаш устида бир қанча ишлар амалга оширилган. Эндиликда мазкур коррупцияга қарши низомлар такомиллаштирилган ҳолда, коррупция ҳолатлари билан жазога тортилган фуқароларни махсус рўйхат асосида ягона реестрга бириктириш ва мол-мулки бўлган тақдирда декларациясига киритиш ишлари такомиллашган. Сабаби, коррупция жиноятини содир этган лавозимли шахслар келажакда мазкур реестрга киритилиб иш фаолияти давомида давлат улиши 50% дан юқори бўлган ташкилотларда раҳбарлик лавозимига тайинланмайди. Албатта, бундай чора-тадбирларнинг аксарияти жаҳон тажрибаларида ўзини исботлаган -дея таъкидлади туман адлия бўлими ходими Рахат Байниязов.

Тадбир якунида туман адлия бўлими ходими И.Нурлибаев иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига ҳуқуқий жавоблар берган ҳолда, коррупция иллати, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, юртимизни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш нафақат, биргина давлат идораси ёки жамоат ташкилотининг вазифаси, балки, шу давлат фуқароси, жамият аъзоларининг масъулияти эканлигини ҳам таъкидлади.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шундай экан, барчамиз ушбу иллатнинг авж олишига, ҳуқуқ ва манфаатларимизнинг бузилишига йўл қўймаслигимиз лозим.

Давлатбой ХОЖАНОВ,
«Адолат» СДП
Қораўзак туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+