Халқлар дўстлиги куни олдидан давра суҳбати

18.07.2024 14:07:42

Жонажон диёримизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб, ватанимиз равнақи учун меҳнат қилмоқда. Ҳар бир миллат вакили ўз маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаши ва ривожлантириши учун мамлакатимизда зарур шароит ва имкониятлар етарли.   Ижтимоий келиб чиқиши, дини, миллатидан қатъи назар, барчамиз шу Ватан фарзанди сифатида ягона мақсад йўлида бирлашиб, саодатли ҳаёт кечираётганимиз бир бахт, аслида.

30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида Қоровулбозор касб-ҳунар мактабида «Адолат» СДП туман Кенгаши, Қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида «Инсон қадри улуғланган юрт»  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Кенгаш вакиллари, депутатлар, Қозоқ миллий маркази ходимлари, жамоатчилик иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, мамлакатимизда ўзбек-қозоқ халқларининг дўстлиги, миллатлараро бағрикенглик, яқин қардошлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик алоқалар, яқин қўшничилик муносабатлари такомиллашиб, стратегик шериклик ва товар айрибошлаш ҳажми ўсяпти. Шу билан бир қаторда халқларимиз ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик, аҳиллик ҳам янги босқичга кўтарилди.

Сўзга чиққанлар айни жиҳатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, бу борада партия томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, амалиётга татбиқ этилган лойиҳалари хусусида ҳам сўз юритди.

«Адолат» СДП

Бухоро вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+